Леонардо ДиКаприо ва Amazon асосчиси Жефф Безос йўқолиб бораётган турларни сақлаб қолиш учун кучларни бирлаштирди. Актернинг Re:wild табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти ва Bezos Earth Fund фонди Феникс Турлар Лойиҳаси (Phoenix Species Project) номли йирик хайрия ташаббусини ишга туширганини эълон қилди. Бу хусусий филантропик лойиҳа тўлиқ йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвон ва ўсимлик турларини тиклашга қаратилган бўлиб, соҳасидаги энг йирик ташаббус ҳисобланади.
Лойиҳа 30 мамлакатдаги 100 га яқин турни — сут эмизувчилар, амфибиялар, рептилиялар, қушлар, балиқлар, умуртқасизлар ва ўсимликларни қамраб олади. Иш океан қъаъридан тортиб вулқон текисликларигача бўлган турли ҳудудларда олиб борилади. Ташаббус маҳаллий аҳоли, жамиятлар, олимлар ва табиат ҳимоячилари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳанинг бошланғич молиялаштириш ҳажми 200 миллион долларни ташкил этади. Жефф Безоснинг Bezos Earth Fund фонди, ДиКаприо билан Безослар оиласи ўртасидаги дўстлик туфайли жалб қилинган ҳолда, 100 миллион доллар ажратади. Re:wild эса актернинг ўзи, Age of Union ва Todd Graves Family Foundation ташкилотлари кўмагида яна 100 миллион доллар тақдим этади.
Қисқа муддатли грантлардан фарқли ўлароқ, бу ташаббус тикланиш ишларига узоқ муддатли ва барқарор инвестиция киритишни назарда тутади. Юздан ортиқ маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар ҳар бир тур ва ҳудудга мос дастурларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Лойиҳа, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаш бўйича Глобал рамка дастурининг 4-мақсадини бажаришга интилаётган давлатларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу борада Reverse the Red Action Partnership ҳамкорлик платформаси давлатларга устувор турларни аниқлаш ва уларни тиклаш дастурларини йўлга қўйишда ёрдам беради.
Ташаббуснинг глобал илмий ҳамкори эса дунёдаги энг йирик ихтиёрий табиатни муҳофаза қилиш тармоғи бўлган Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Турларни сақлаб қолиш комиссиясидир. Экологик фаолияти аллақачон иккинчи касбга айланган ДиКаприо учун Безос билан ҳамкорлик табиатни муҳофаза қилиш ишини бутунлай янги молиявий даражага олиб чиқади. Энди асосий савол шундаки, бу пуллар вақти тугаб бораётган турларга ўз вақтида етиб борадими — бу ҳақда кино узбек тилида ва tarjima kino мухлислари ҳам қизиқиш билан кузатишмоқда.