Оила ва болалик
1943 йил 17 августда Нью-Йоркда италян-ирланд аралаш расsom, ҳайкалтарош ва шоир Роберт Де Ниро-катта ва рассома Вирджиния Адмирал оиласида дунёга келади. Роберт-кичкинага икки ёш тўлганида ота-онаси ажрашади.
Боб болаликдан актёр бўлишга қатъий қарор қилган. Стелла Адлер ва Ли Страсберг Актёрлик студиясини тугатади. Вояга етгач, Францияга йўл олади — у ерда 1965 йилда Марсель Карненинг «Манхэттенда уч хона» фильмида биринчи марта экранга чиқади. Ўзини кино юлдузи деб ҳисоблаб ватанига қайтади ва тўппа-тўғри Голливудга боради — аммо бахти чопишидан олдин саккизта фильмда эпизодик роллар ижро этишга тўғри келади.
Скорсезе билан учрашув
Бир зиёфатда ёш актёрни ҳеч кимга номаълум режиссёр Мартин Скорсезе билан таништиришади. Иккала йигит бир-бирини дарҳол таниди — улар Нью-Йорkning айни бир итальян кварталида ўсган экан. Илгари кўриниб-кўринмай юрган бу танишлик тез орада самимий дўстлик ва олти фильмдаги ижодий ҳамкорликка айланди. Бошланиши — 1973 йил: Скорсезе «Ёвуз кўчалар» фильмини суратга тушира бошлайди ва Де Нирони ранг-баранг кўйлаклар ва катак костюмлар кийган шовқинли, гапдон Жонни-бой ролига таклиф этади.
«Крёстный отец» ва «Оскар»
Роберт Де Нирoning табиий, импульсив ўйинини Фрэнсис Коппола дарров сезади. «Крёстный отец-2» учун у ёш Вито Корлеонени ижро эта оладиган, яъни ёш Марлон Брандога ўхшай оладиган актёр керак эди. Бу оғир вазифа кўпчиликка ноқобил эди. Де Ниро ижро этган жиддий, жилмаймайдиган Корлеоне Жонни-бойнинг асабий, худбин образига тамоман зид бўлиб чиқди. Фильм чиққач, танқидчилар уни «70-йиллар Брандоси» деб атади. Энг яхши иккинчи даражали эркак роли учун «Оскар» мукофоти — муносиб тан олиш.
Образлар галереяси
1970-йилларнинг охирига келиб Де Нирoning типик образлари шакллана бошлади — бандит («Ёвуз кўчалар», «Крёстный отец-2»), ҳайдовчи («Таксист», 1976), оддий ишчи-аскар («Буғу овчиси», 1978), мусиқачи («Нью-Йорк, Нью-Йорк», 1977). Бу қаҳрамонлар — таълимсиз, руҳий пишиқликдан маҳрум, атрофда нима бўлаётганини аниқ тушунмайдиган одатдаги одамлар.
Айниқса ёрқин намоён бўлиши — Скорсезенинг «Ғазабланган бўқа» (1980) фильмидаги боксчи Ла Мотта образи. Актёр грим ёки костюм ҳийласига қўл урмади — ҳақиқатан деярли 30 кг тўлиб, фильмнинг иккинчи ярмида уни семиз одамда танириш мушкул. Натижа — бош роль учун яна «Оскар» ва Нью-Йорк танқидчилари мукофоти.
Иккинчи «Оскар» ва янги қирралар
1982 йилда Скорсезенинг «Комедия қироли» фильмида қизил галстук ва мавсумсиз оқ туфли кийган, кўзлари шиша, юзида аҳмоқона мағрурлик акс этган телевизион юлдуз — коммивояжёр Руперт Папкинни ижро этади. 1985 йилда Терри Гиллиамнинг «Бразилия» фильмида қора чарм кийган, қўлидан тўппонча тушмайдиган террорист Таттлни кичик аммо муҳим ролда ўйнайди.
1984 йилда Серджио Леоненинг «Бир куни Америкада» фильмидаги роль — саккизинчи ўн йиллигининг энг яхши иши. Ярим асрга яқин вақт мобайнида бандит-қаҳрамоннинг эволюцияси: ташқи кўриниш деярли ўзгармайди — чакка оқариши, юриш оғирлашиши — аммо дастлаб жонли ва шод бўлган кўзлар охирида тақдирдан ҳеч нарса кутмайдиган чарчаган инсон кўзларига айланади.
Олти йил ўтиб Скорсезенинг «Яхши йигитлар»да (1990) банда бошлиғи Жеймс Конвейни ижро этади — жилмайиб юрадиган, меҳрибон кўринадиган, аммо ичида совуқ ва шафқатсиз қотил. Шу режиссёрнинг «Қўрқув бурни» (1991) фильмида эса — инсон заифликларидан усталик билан фойдаланувчи маньяк: актёрнинг жиноий образлари галереясидаги апогей.
Режиссёр ва тадбиркор
Эллик ёшга яқинлашганда Де Ниро америкаликларни яна бир ўзгариши билан ҳайратга солади — у нафақат режиссёрга, балки муваффақиятли тадбиркорга ҳам айланади: продюсер, Нью-Йорк кинокомплексининг эгаси сифатида янги саҳифа очади.