Болалик ва бошланиш
1980 йил 12 ноябрда Канаданинг Онтарио штатидаги Лондон шаҳрида дунёга келган. Актёрлик карьерасини 13 ёшида «Микки Маус клуби» машҳур шоусида иштирок этиш билан бошлайди. Сўнгра «Геракл ёшлиги» ва «Синиқ юраклар мактаби» телепроектларида суратга тушади.
Кино карьераси
2001 йилда «Фанатик» фильмидаги баҳсли роль билан кинематограф жамоатчилигининг эътиборини тортади. 2004 йилда ShoWest конференциясида «Эртанги кунинг энг яхши актёри» (Male Star of Tomorrow) унвонига сазовор бўлади.
Мусиқий фаолияти
«Dead Man’s Bones» мусиқий гуруҳида иштирок этади. 2008 йил декабрида дўсти Зак Шилдс билан биргаликда «In The Room Where You Sleep» альбомини нашр этади.