Туғилиши ва оиласи
Эмили Блант 1983 йил 23 февралда Лондонда ўқитувчи ва адвокат (барристер) оиласида туғилган. Оилада яна учта фарзанд бор.
Карьераси
«Менинг муҳаббатли ёзим» фильми унга биринчи машҳурликни олиб келди.
Шахсий ҳаёти
2005–2008 йиллари машҳур қўшиқчи Майкл Бубле билан муносабатда бўлди. 2008 йил ноябрдан актёр Джон Красински билан учраша бошлади. 2009 йил 28 августда жуфтлик муносабатларини расмийлаштириш ниятини эълон қилди. 2010 йил 10 июлда Блант ва Красински Италияда никоҳ қуришди.