Роберт Дауни кичик Америкалик киноактёр ва продюсер
Туғилиши ва оиласи
Роберт Дауни кичик 1965 йил 4 апрелда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида мустақил режиссёр Роберт Дауни катта оиласида дунёга келган. Унинг биринчи роли отасининг фильмидаги кичик кучукча образи бўлди.
Карьерасининг бошланиши
Йигирма ёшида, 1985 йилда, Дауни кичик Америкада жуда машҳур «Шанба кечаси жонли эфирда» телешоусини ишлаб чиқарувчи жамоага бир мавсумга қўшилди. Телевидениедаги тажрибадан сўнг у кинематограф билан умрини боғлашга қатъий қарор қилди ва Голливудга кўчиб ўтди.
1987 йилда Роберт Жеймс Тобакнинг «Мутахассис» комедиясида бош ролни олди, шундан сўнг бир қатор унчалик эсда қоларли бўлмаган фильмларда суратга тушди.
Буюрилиш нуқтаси
Вазият 1992 йилда Ричард Аттенборонинг «Чаплин» фильми экранларга чиққанда ўзгарди. Унда актёр афсонавий комик Чарли Чаплин ролини ижро этди. Дауни кичикнинг актёрлик маҳорати барчани ҳайрон қолдирди ва у «Энг яхши эркак роли» номинациясида «Оскар»га тавсия этилди. Танқидчилар ва томошабинлар Роберт Дауни кичикни ёш авлоднинг энг истиқболли актёрларидан бири деб атади.
Қийин даврлар
Аммо айнан шу даврда актёрда гиёҳвандликка қарамлик пайдо бўлди. Бир қатор шов-шувли можаролардан сўнг уни суратга олишлар олиб борилаётган студиялардан ишдан бўшатишди, суд эса уни қамоқ жазоси ва мажбурий даволанишга ҳукм қилди. Дауни кичикнинг ўз сўзларига кўра, у 8 ёшида, отасининг бевосита «ёрдами» билан марихуана билан танишган.
Қайтиш ва янги муваффақиятлар
Даволаниш курсини ўтаб, Дауни кичик 2004 йилда «Готика» фильми билан экранларга қайтди. Кейинчалик «Ўлимга ўпич» комедия-детектив фильмидан сўнг ҳам актёр юқори баҳоларга сазовор бўлди.
2006 йилда «Мўйна» фильмида Николь Кидман қаҳрамони билан муносабатга кирувчи сирли Лайонел ролини ижро этгани учун кинотанқидчилардан энг юқори даражадаги мақтовларни олди.