Ерни глобал тошқин фалокати қамраб олади.
Кўп қаватли уйлардан бирининг сакинлари сув остида тузоқда қолиб, ўз жонларини сақлаб қолиш учун кураша бошлайди. Воқеалар марказида икки қаҳрамон бор — сунъий интеллект ишлаб чиқиш мутахассиси Ан На ва хавфсизлик хизмати ходими Хи Жо.
Ан На қудратли цунами тўлқинлари гирдобида ўзини бевосита офат эпицентрида топади. Хи Жо эса уни сув асирлигидан озод қилиш учун барча кучини сафарбар этади.
Уларнинг тақдирлари табиат стихияси билан аёвсиз олишувда чирмашиб кетади — бу синов уларнинг кучини, жасоратини ва яшашга бўлган иродасини чексиз имтиҳондан ўтказади.