Туғилиши ва оиласи
Морган Фриман 1937 йил 1 июнда АҚШнинг Теннесси штати Мемфис шаҳрида туғилган. Онаси Мейми Эдна фаррош, отаси Морган Портфилд Фриман эса сартарош бўлган. Фриманлар оиласи тез-тез кўчиб юрди — Миссисипи штатининг Гринвуд, Индиана штатининг Гэри шаҳарларида яшашди ва ниҳоят Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида ўрнашишди.
Болалик ва ёшлик
8 ёшида мактаб спектаклида бош ролни ижро этиб, биринчи маротаба саҳнага чиқди. 12 ёшига келиб Теннессининг Нэшвилл шаҳрида радио-шоуда иштирок эта бошлади. 1955 йилда Greenwood High мактабини тугатди, аммо Jackson State University’нинг қисмий стипендиясидан воз кечиб, АҚШ ҳаво кучларида механик сифатида беш йил хизмат қилди.
Голливудга йўл
1960-йилларнинг бошида Лос-Анжелесга кўчди ва Los Angeles Community College’да котиб бўлиб ишлади. Нью-Йоркда World’s Fair кўргазмасида рақсчи, Сан-Францискода эса Opera Ring мусиқа гуруҳи аъзоси сифатида фаолият юритди. Лос-Анжелесда актёрлик курсларида таҳсил олди ва «Pasadena Playhouse» театрида ишлади.
1968 йилда Бродвейда барча роллари қора танли артистлар томонидан ижро этилган «Салом, Долли!» мюзикли нодир вариантида дебют қилди.
Телевидение ва биринчи кино роллари
1970-йилларнинг бошида «Электр компания» машҳур телесериалидаги иштироки туфайли кенг томошабинларга таниқли бўлди. Биринчи кино дебюти 1971 йилда «Ким айтди мен каламушликда юра олмайман?» фильмида бўлди.
Шуҳрат
Ҳақиқий машҳурлик 1980-йилларнинг ўртасида келди. Морган Фриманни ҳақиқий юлдуз деб аташ имкони эса «Мисс Дейзини олиб юриш» (1989) фильмидан сўнг пайдо бўлди. Кейинги барча ишлари томошабинлар ва танқидчилар томонидан доимо юқори баҳоланди.
Шахсий ҳаёти
Морган Фриман тўрт марта уйланган. Икки ўғли ва икки қизи бор.